Линклар

Стинг Остонага келмайдиган бўлди


Стинг Гулнора Каримова билан Тошкентда/

Стинг Гулнора Каримова билан Тошкентда/

Британиялик машҳур қўшиқчи Стинг Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказилиши режалаштирилган концертини бекор қилди. Бунга Amnesty International ташкилотининг Қозоғистонда нефт соҳаси ишчиларига нисбатан таъқиблар бўлаётганини хабар қилгани сабаб бўлди.

Май ойида UzenMunaiGas ширкатининг ишчилари ўз маошларининг камайтирилганига норозилик ўлароқ, иш ташлаган эди.

Ўтган ҳафта UzenMunaiGas матбуот вакили 250 нафар ишчи шартнома шартларини бузганлиги боис ишдан бўшатилганини маълум қилди.

2009 йилда Ўзбекистонда берган концерти учун кескин танқидларга учраган Стинг Қозоғистонда ишчиларга бўлган муносабатни “номақбул”, дея баҳолади.

Унинг концерти душанба кунга белгиланган эди.
XS
SM
MD
LG