Линклар

Афғонистонга Марказий Осиё орқали юкларни транзит қилиш ошмоқда


АҚШ Марказий Осиё орқали Афғонистондаги қўшинлари таъминотини оширмоқда. Бунга АҚШ-Покистон муносабатларининг совуши боис Покистон орқали йўлга қўйилган таъминот тизимига путур етиши мумкин, деган хавотирлар сабаб бўлмоқда.

“The Washington Post” газетаси якшанба куни тарқатган хабарга кўра, 2009 йилда АҚШ ҳарбийлари таъминотининг 90 фоизи Покистон орқали амалга оширилган. Бугун эса юкларнинг 40 фоизи Афғонистонга шимолдан, Марказий Осиё орқали ўтадиган темир йўл ва автотрассалар орқали келмоқда. Бу маълумотлар Пентагоннинг исми сир тутилган расмийларига таяниб берилди.

Хабарда шунингдек АҚШ ҳукумати Ўзбекистон, Қозоғистон ва минтақанинг бошқа давлатлари билан Афғонистонга юклар транзит қилишни ошириш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинмоқда.

Ҳозирда Афғонистонда 150 минг ҳориж аскари, жумладан 99 мингга яқин АҚШ қўшини бор.
XS
SM
MD
LG