Линклар

Қозоғистоннинг Ақтобесида отишма давом этмоқда


Қозоғистон ғарбидаги Ақтобе вилоятида полиция ва қуролли гуруҳ ўртасида отишма давом этмоқда.

Полиция операцияси қуролли гуруҳ Шубарши қишлоғида ҳужум қилиб, икки полициячини ўлдирганидан кейин бошланди.

Якшанба куни Ақтобе вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот вакили Алмат Имангалиев операция ўтказилаётганини тасдиқлаб, ҳужум уюштирганлар исломий экстремист гуруҳи аъзолари экани маълум эмас, дея баён қилди.

Озодлик мухбирларига кўра, кейинги йилларда Ақтобе вилоятида бир қанча мусулмонлар “террорчи фаолият”да айбланиб қамалган.
XS
SM
MD
LG