Линклар

Бугун Ҳаагада Ратко Младич устидан суднинг давом этиши кутилмоқда.

Босния сербларининг собиқ қўмондони 1990 йиллардаги Босния уруши пайтида уруш жиноятларини содир этганлик, хусусан Сребреницада 8 минг мусулмон эркак ва ўғил болаларни қатлиом қилганликда айбланмоқда.

Унинг адвокати Младич суд мажлисини бойкот қилиш ва ариза топшириш ниятида эканини айтмоқда. Младич ўзини суд тайинлаган адвокат эмас, ўзи ёллаган адвокатлар ҳимоя қилишини талаб қилмоқда.

69 ёшли Младич ўзига қўйилаётган айбловларни “ҳақоратли” ва “даҳшатли” дея атаб, уларни инкор қилмоқда. У 16 йиллик қидирувдан кейин шу йилнинг май ойида қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG