Линклар

Беларус полицияси президент Александр Лукашенка нутқ сўзлаётганда қарсак чалиб, унга ҳалақит беришга уринган мухолифат фаолларини ҳибсга олди.

Лукашенка 1944 йилда нацист Германияси истилоси тугатилган кунда нишонланадиган Мустақилиллик куни муносабати билан чиқиш қилаётган эди. Хабарларга кўра, маросим бошланишидан аввал бир неча киши полиция томонидан потенциал мухолифатчи дея олиб кетилган.

Беларус расмийлари миллий байрам куни норозиликларнинг олдини олиш уриниши ўлароқ, Интернетдаги ижтимоий тармоқ сайтларини ҳам тўсиб қўйди.

Озодлик мухбирларининг хабар қилишича, мухолифат намойиши ўтказилиши режалаштирилган Минск марказий вокзалига кўплаб полиция кучлари ташланган. Полиция кўз ёши чиқарувчи газ сепиб, одамларни ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG