Линклар

logo-print
Суриянинг Ҳама шаҳридан ҳукумат танклари чиқиб кетди.

Шаҳар аҳлига кўра, танклар ва зирхли машиналар 650 минг аҳолиси бор шаҳарга кириб, ўнлаб фуқароларни ҳибсга олгач шимол томон йўл олган.

Бир неча кун аввал Ҳамада президент Башир ал-Ассад қарши энг йирик норозилик намойиши ўтказилди.

Айни пайтда, 3 июл куни Дамашқ шаҳри четидаги ҳудудлардан бирида Ассад режимига қарши норозиликлар пайтида полиция икки намойишчини отиб ўлдиргани айтилмоқда.

Швейцариядаги SDA хбара агентлигига кўра, расмий Берн мамлакат банкларига қўйилган Сурия ҳукуматига қарашли 32 миллион АҚШ долларини музлатиб қўйган.
XS
SM
MD
LG