Линклар

logo-print

Ратко Младич Ҳаага маҳкамасидан чиқариб юборилди


Ҳаага трибунали биноси ёнида Младичга қарши намойишлар бўлди.

Ҳаага трибунали биноси ёнида Младичга қарши намойишлар бўлди.

Бугун Ҳаага трибуналининг навбатдаги суд мажлисига келтирилган Ратко Младич такрор ва такрор эшитувни бўлиб, судяга гап ташлагани учун суд залидан чиқариб юборилди.

Младич суд тақдим этган адвокатларни рад этди ва бугунги маҳкама аввалида ҳам ўзига қўйилган айбловларни тан олмаслигини такрорлади.

69 ёшли собиқ серб генерали 1990 йиллардаги Босния уруши даврида Сребреница шаҳридаги 8 минг мусулмон, асосан, эркаклар ва ёш болаларни қатлиом қилганликда айбланмоқда.

Судянинг сўзи Младич томонидан такрорий равишда бўлинавергани ва буни тўхтатиш талаби бир неча бор инобатга олинмаганидан сўнг Ҳаагадаги маҳкамага раислик қилаётган судя Алфонс Орие Ратко Младични суд залидан чиқариб юборди.

- Жаноб Малдич, Суд сизни суд залидан чиқиб кетишингизни буюради, - деди судя Алфонс Орие.

Ратко Младич 11 та модда бўйича унга қўйилган айбловларни тан олмаяпти.

У 16 йиллик қидирувдан сўнг шу йил май ойида ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG