Линклар

logo-print
Таиландда Йинглак Шинаватра етакчилигидаги мухолиф партия парламент сайловида ғалаба қозонди.

Хабарларга кўра, Шинаватранинг партияси парламентдаги ўринларнинг 60 фоизини қозонган ва мамлакатдаги 5 партия билан бирлашиб, коалиция тузишни режаламоқда.

Амалдаги Бош вазир Абсхит Веччачива эса ўз мағлубиятини тан олди.

Эндиликда Таиланднинг илк аёл Бош вазири бўлиши кутилаётган 44 ёшли Йинглак Шинаватра ҳозир қувғинда бўлган собиқ Бош вазир Тақсин Шинаватранинг синглисидир.

Якшанба кунги сайловда ғалаба қозонган мухолиф партия 2006 йилда Тақсин Шинаватрани ағдариб, ҳокимиятга келган ҳарбийлар ўрнини эгаллайди.

Ҳозир қувғинда бўлган Тақсин Шинаватра тез орада Таиландга қайтишни режалаётганини айтди.

Таиланддаги сиёсий вазият кейинги бир неча йил ичида нобарқарор бўлиб қолаётган эди.
XS
SM
MD
LG