Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева фарзандлик бўлди.

Бу ҳақда унинг шахсий вебсайтида берилган кичиккина хабарда бу учинчи фарзанд экани айтилган.

"Парвардигор шундай қувончни менга учинчи бор ато этганидан мен ниҳоятда бахтиёрман! Бизнинг оиламизга жажжигина қизалоғимиз Сафия қўшилди ва биз бу қувончли янгилик билан улашишдан бениҳоят мамнунмиз!", дейилади жумладан Lolakarimova.com вебсайтида.

Лола Каримова-Тиллаеванинг қолган икки фарзанди ҳақида унинг ўз саҳифасида ҳеч қандай маълумот берилмаган ва шу вақтга қадар ҳам опаси Гулнора Каримовадан фарқли равишда Лола Каримова-Тиллаеванинг оиласи ҳақидаги маълумотлар кенга жамоатчиликка мавҳум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG