Линклар

Буюк Британия ТИВ мулозими Ўзбекистонда бўлди


Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича бошқармаси директори Лори Бристоу икки кунлик сафар билан Ўзбекистонга борди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлган Буюк Британия мулозими вазирлик расмийлари билан икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳамда ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида келтирилган хабарга кўра, Лори Бристоу сафари чоғида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказида ҳам бўлган.
XS
SM
MD
LG