Линклар

Ўзбекистон маҳаллалари Мустақиллик арафасида тозалик бўйича беллашади


Ўзбекистонда мамлакат Мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан маҳаллаларнинг тозалиги ва ободонлиги бўйича танлов эълон қилинди.

БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Экология ҳаракати, "Келажак овози" маркази ва "Маҳалла" хайрия жамғармаси биргаликда уюштирган бу тадбирдан мақсад чиқиндилардан саноатда фойдаланиш ҳамда бу соҳага кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакилларини жалб қилиш бўйича ғоялар, бизнес-лойиҳаларни аниқлашдир.

Танлов муддати 1 июлдан 31 августга қадар. Танлов ғолиблари эса сентябр ойида тақдирланади.
XS
SM
MD
LG