Линклар

Суриянинг шимоли-ғарбидаги Кфар-Рума шаҳрида камида 6 киши танклар ўқидан ўлгани айтилмоқда.

Бир неча кундирки ҳукумат қўшинлари мамлакатнинг Туркия билан чегарадош ушбу туманида аҳоли норозлигини бостиришга уринмоқда.

Шунингдек, бугун Ҳама шаҳри яқинида ҳам мухолифатнинг 20 га яқин тарафдори ҳибсга олингани ҳақида ҳуқуқ фаоллари хабар қилмоқда.

Ўтган жума куни бу шаҳарда жума намозидан сўнг 300 минг кишилик норозилик намойишлари ўтган эди.

4 ойдирки Сурияда президент Башар ал-Ассаднинг истеъфоси сўралган намойишлар давом этмоқда. Ҳуқуқ фаоллари берган хабарларга кўра, бу муддат ичида 1 минг 400дан ортиқ одам репрессия ва ҳукумат қўшинлари қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG