Линклар

Сиз ватанпарвар бўлсангиз¸ мен ватан хоиниман!


Ҳукумат тарафдорлари мухолифат лидерларини Ўзбекистондаги тинчликни кўра олмаëтганликда айблайди.

Ҳукумат тарафдорлари мухолифат лидерларини Ўзбекистондаги тинчликни кўра олмаëтганликда айблайди.

Ўзбек мухолифати етакчиларини қоралаганлардан бирига мухолифат тарафдори ана шундай хитоб қилади.


Пул бору, ун йўқ!

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида меҳнат қилаётган асли наманганлик Исоҳжон аканинг айтишича, шу кунларда Наманганда ун ва буғдой танқислиги кузатилмоқда.

- Ҳозир менинг бу ерга келганимга бир йил бўлди-да. Бир ҳафта бўлди Ўзбекистонга бориб келдим. Битта сомон прес 4000 сўм. Буғдой йўқ.

Озодлик: Бу Намангандаги вазиятми?

- Ҳа. Магазинда ун йўқ. Пул бор, ун йўқ. Ун олиб бола-чақага ташлаб келайлик десак, магазинда ун йўқ. Тегирмондаги унлар 1300-1400 сўм. Буғдойнинг таги йўқ. Энди қанақа қилиб яшаб бўлади? Магазинда бир ойга киши бошига 1 кило 200 грамм ун бераяпти. Ўша ҳам вақтида бермаяпти.

Озодлик: Ун бўлмаса, тирикчилик қанақа бўлаяпти?

- Суриштирсам, ҳамма участкасига буғдой эккан. Участкаси йўқ одамлар ундан-бундан қимматига бўлса ҳам олаяпти. Шунақа ҳолат. Вазият шуни тақозо қилиб қолибди, дейди асли наманганлик Исоҳжон ака.


Ўзбек ҳукумати ўз халқини хўрлаяпти!

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида катта бўлган Рамзиддин ҳозирда Москва шаҳрида меҳнат қилаяпти. Рамзиддин бугунги кунда ўзбек муҳожирларига паст назар билан қаралиши учун Ўзбекистон ҳукуматини айблайди.

- Хўрланиб кетаяпмиз-да ўзбеклигимиздан¸ билаяпсизми? Қаранг-да, бошқа миллатларни қаранг, қанақа юришибди. Энди бизларни қаранг. Авваламбор кетишимиздан бошлайман. Тошкентдан чиқиб Қозоғистон нимасидан ўтиб кетаяпмиз. Чегарачиларнинг, таможнячиларнинг бизларга бўлган муомаласини кўрсангиз. Шунчалик хўрланиб, ўзбеклигимга пушаймон еб юбордим. Итдай қилиб ташлашаяпти. Битта бизларни эмас, бошқаларни ҳам. Қозоғистонга ўтсангиз, ғинг демаяпти. Қозоқларнинг ўзи бемалол юрибди. Нимага шунақа отношение қилади бизларга давлат? Мен тушунмайман. Шунчалик бизларнинг давлат ўзининг миллатига ҳурмат деган нарса йўқми, деб ўйлайяпман-да. Милициядан қоч-қоч. Бизлар балкондан қараб турамиз. Милициялардан у ëққа қочади, чурка, барани, чëрний қилиб ташлашади. Даже тожикларга бунчаликмас-да. Ўзбекларнинг эркакларини четда нима дейишади биласизми? Қул дейишади. Хотин-қизларимизни фоҳиша дейишади. Тўппа-тўғри. Лекин ўша фоҳишалар мажбурликдан чиқиб кетган. Қоралашни билишади анави ерда ўтириб олиб. Ҳаром еяпти, дейишади. Ўзлари тепада ўтириб олиб ҳаром ейишмаяптими? Пора олиб ҳаром ейишаяпти, данғиллама участкаларни солиб.

Озодлик: Нима учун Россияда ëки бошқа жойларда ўзбек меҳнат муҳожирларига нисбатан паст назар билан қараш шаклланган?

- Чунки бизларнинг ҳукумат шунақа қарайди. Ўзи издeватся қилгандан кейин, конечно бошқалар ҳам издeватся қилади. Ўзбекистонда бунақа деб гапириб бўлмайди. Вообше 50 йил орқага кетиб қолган. Сталин даврида яшаяпмиз. Бутун қатағон, битта гап гапирса, сразу ваҳҳобий қилиб юборади. Мода бўлиб қолган ҳозирги ҳукуматга¸ конституцион тузумга тажовуз, наркоман қилиб юборишади. Ман-ман деган одамни ҳам тиқиб юборишади. Жонга тегиб кетди. Менинг имкониятим бўлганда-чи, паспортни йиртиб налогдагиларнинг юзига отган бўлардим. Просто имкониятимиз тйўқ. Мен ваҳҳобий бўлсин, халифалик бўлсин¸ деяëтганим йўқ. Демократик давлат бўлсин, озод бўлишимизни хоҳлайман. Мана нормалний юрибди бу ерда ўрислар. Нимага бизлар юртимизда нормалний яшай олмнаймиз? Ҳақиқат умуман йўқ Ўзбекистонда. Тепада ўтирганлар законларни ўзлари учун эмас¸ қора халқ учун қилиб қўйишган. Ўзлари конституцияга умуман риоя қилишмайди. Кўраяпман-да, итларнинг ҳуқуқи бор бу ерда. Бизлардачи? Итларникидай ҳуқуқ йўқ. Умуман ҳаққимизни талаб қила олмаймиз бизлар Ўзбекистонда, дейди ҳозирда Москва шаҳрида меҳнат қилаëтган Рамзиддин.


“Баҳс майдони” тингловчилар муҳокамасида

Ўтган жума куни Озодликнинг “Баҳс майдони” эшиттиришида тошкентлик тадбиркор Саид Аҳмедов билан мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоли Исмоилжон Дадажонов ўзаро баҳслашган эди. “Эркин микрофон”га қўнғироқ қилганларнинг аксари "Баҳс майдони"да кўтарилган мавзуга ўз муносабатларини билдираяпти.

Сирдарёлик Бобур ака шундайлардан бири :

- Мен Саид Аҳмедовга бир нечта гаплар айтмоқчиман. Мен у кишининг айтган гапларини эфир пайтида ëзиб олдим. Биринчидан, у мухолифат вакили, Эрк демократик партияси раиси Салай Мадаминов, яъни Муҳаммад Солиҳга жуда катта бир туҳмат гапларни гапириб, у кишини миллатчиликда айблади. Жаноб Саид Аҳмедов, сиз шуни билиб қўйингки, Муҳаммад Солиҳ ўзбек халқининг буюк фарзанди. Худо томонидан ухлаб ëтган, кўзи кўр бўлиб қолган 28 миллион халқни уйғотиш уун дунëга келган шахс. У ҳатто ўзи учун ҳам туғилмаган. 20 йилдан бери ўзбек халқининг озодлик курашига раҳбарлик қилиб келаяпти. Муҳаммад Солиҳ бу миссиясини бажармас экан, охиригача кураш олиб боради. Шуни сиз яхши билиб қўйинг.

Иккинчиси, сиз мухолифатчи дўстларимизни ватан хоинлигида айбладингиз ва ватангадо хоинлар дедингиз. Туркиянинг машҳур шоири Нозим Ҳикмат шундай деган.

“Ҳа, мен ватан хоиниман, сиз ватанпарвар бўлсангиз. Агар ватан сизнинг уй¸ мулкингиз бўлса, агар ватан сизнинг кичик дафтарчаларингизда, агар ватан сизнинг манфаат ва ойликларингиз бўлса, уч устунда бош ҳарфлар билан ëзинг, МЕН ВАТАН ХОИНИМАН”.

Аслида Саид Аҳмедов, ватан хоинлари бу сиз ва сизга ўхшаган одамлар. Сизлар Ўзбекистоннинг бутун мол-мулкини сотиб тугатиб бўлдиларинг. Энди ватанни қашшоқ қилдиларинг.

Иккинчиси, сиз Ўзбекистон президенти ва ҳукуматини Андижон воқеаларида тўппа-тўғри бостирди¸ деб айтдингиз. Билиб қўйинг, Андижонда юзлаб, балки минглаб бегуноҳ одамлар ўлдирилди, ҳомиладор аëллар ўлдирилди, ëш болалар ўлдирилди.

Учинчиси, ватандан чиқиб кетган мухолифатчи биродар ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз мажбурий равишда ватанни тарк этишган. Бугунги система, бугунги ҳокимият уларни ватандан чиқиб кетишга мажбур қилишиб, уларнинг яшаш ҳуқуқини тортиб олишди. Чунки улар жуда қаттиқ тазйиқ ва таъқибларга дучоқ қилинди. Сиз "Баҳс майдони"да айтган гапларингиз билан ўзингизнинг кимларнингдир ноғорасига ўйнаëтган эканлигингизни яққол кўрсатиб қўйдингиз. Сизга ўхшаган одамлар Ўзбекистонни тараққиëтини, ривожланишини орқага тортаяпти, дейди сирдарёлик Бобур ака.

Бухоролик Жамшид ака эса Саид Аҳмедов фикрларини қўллаб-қувватлайди.

- Мен ўйлайманки, Саид ака 100 фоиз тўғри гапираяптилар. Мен Россиядан телефон қилаяпман. Асли Бухорода яшайман. У ернинг шароитини яхши биламан. Четдан туриб, у кишининг чиқиб кетганларига неча йил бўлган, ҳозирги вазиятни билмайди. 90-йил ҳозирги Ўзбекистонда жуда катта фарқда. Мен у одамни 100 фоиз қўллаб-қувватлайман. У киши қандайдир “сенга СНБ ўргатган” деган маънода гапираяптилар. Агар СНБ ўргатган бўлса эди, умуман бошқача гапирар эди. У ўргатилмаган. Сўздан бой эмас экан у инсон. Тушунтира билмади. Лекин мен ўйлайманки, Ўзбекистонда жуда ҳам шароит яхши. Мухолифат вакили умуман нотўғри иш қилаяпти. У одам жанжалга, урушга бошлаяпти. Биз Москвада меҳнат қилиб юрибмиз. Шунга розимиз, дейди бухоролик Жамшид ака.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG