Линклар

Собиқ президентга қамоқ муддати қўшиб берилди


Тунис собиқ президенти Бин Али.

Тунис собиқ президенти Бин Али.

Тунис суди ҳокимиятдан ағдарилган президент Зайн ул-Абадин Бин Алини сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Собиқ президент қурол, наркотик ва археологик артефактларни сақлаганликда айбдор, деб топилди.

Январ ойидаги исён пайтида Саудия Арабистонига қочиб кетган Бин Али 79 минг АҚШ доллари миқдоридаги жаримага ҳам тортилди.

Собиқ президент ва унинг рафиқаси Лейла Трабелси ўтган ойдаги судда давлат пулларини ўмарганлик айби билан сиртдан 35 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG