Линклар

logo-print

Покистон-Афғонистон чегарасида ҳарбий амалиёт бошланди


Покистон расмийлари Афғонистон билан чегарадош ва қабилалар назоратидаги Куррам туманида ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди.

Расмийларга кўра, операция бу туманда фаол ҳаракат қилиб келаётгани айтиладиган Таҳриқи Толибон жанггари гуруҳини йўқ қилишга қаратилган.

Покистон армиясининг матбуот вакили Азамат Али Озодлик билан суҳбатда операциядан мақсад жанггарилар “истеҳкомларини йўқ қилишдир”, дея таъкидлади.

Хавфсизлик идораларига кўра, бу туманда зўравонликлар кўламининг ошгани минглаб аҳолини ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур қилган.
XS
SM
MD
LG