Линклар

Камерон кутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди


Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди.

Британия ва АҚШ қўшинларининг Ҳелманд вилоятидаги асосий базаси ҳисобланмиш Кэмп Бастионга Қироллик ҳаво кучлари самолётида учиб келган бош вазир афғон хавфсизлик кучлари “қудрати ошаётган” бир пайтда Британия “нисбатан кичик” миқдордаги аскарларини олиб чиқишни режалаштирмоқда, дея таъкидлади.

У вертолётлар бедарак кетган инглиз аскарини қидиришга жалб қилиниши учун Лашкаргоҳ шаҳрачасига ташрифини бекор қилганини маълум қилди.

Британия Мудофаа вазирлиги кейинчалик бедарак кетган аскарнинг жасади топилганини баён қилди. Аскарнинг жасадида ўқ излари топилгани айтилди.

Ҳозирда Афғонистонда Британиянинг 9500 нафар қўшини бор.
XS
SM
MD
LG