Линклар

Ироқдаги зўравонликларда саккиз киши ҳалок бўлди


Ироқда амалга оширилган ҳужумлар оқибатида камида саккиз нафар полициячи ва ҳарбийлар ҳалок бўлди ва 20 нафарга яқини жароҳатланди.

Хавфсизлик расмийларига кўра, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси жанггарилар Бағдод, Киркук, Мосул ва бошқа шаҳарларда полиция бинолари ва ҳарбий иншоотларга камида тўққизта ҳужум уюштирган.

Шунингдек 4 июл куни кечқурун Бағдод марказидаги “Рашид” меҳмонхонасига отилган ракета меҳмонхонанинг уч ходимини ўлдирди ва саккиз нафарини жароҳатлади.

Кузатувчилар АҚШ қўшинлари жорий йил декабрида Ироқни тарк этишга ҳозирлик кўраётган бир пайтда мамлакатда зўравонликлар кўлами ошиб бораётганини айтмоқда.

Июн ойида Ироқда Американинг 14 аскари ўлдирилди ва бу америкаликлар учун сўнгги уч йил ичидаги энг талафотли ой бўлди.
XS
SM
MD
LG