Линклар

Суриялик мухолифат фаолларига кўра, ҳукумат қўшинлари Ҳама шаҳрида юзлаб одамларни ҳибсга олган. Ҳамада ўтган ҳафта президент Башар ал-Ассадга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтди.

Шифокорларнинг айтишича, кечаги рейдлар пайтида уч киши, жумладан 13 яшар бола ўлдирлган.

Ҳамаликларга кўра, 4 июл куни эртлаб аскарлар камида 30 та автбоусда шаҳарга кириб келган ва уйма-уй юриб одамларни ҳибсга ола бошлаган. Баъзи ҳолларда аскарла ўт очгани айтилмоқда.

Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув маркази раҳбари Рамид Абдулраҳмон Рейтерс билан суҳбатда Ҳамада 250 киши ҳибсга олинганини айтди.

Фаолларга кўра, бир ой аввал Ҳамада 60 намойишчи ўлдирилган.

Шаҳарда хавфсизлик чоралари юмшатилганидан кейин, 1 июл куни 150 минг киши кўчаларга чиқиб, президент Ассад истеъфосини талаб қилди. 2 июл куни Ассад вилоят ҳокимини ишдан олди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 14 ҳафтадан бери давом этаётган норозилклар пайтида 1300 тинч фуқаро ҳалок бўлган. Сурия расмийлари эса, зўравонликлар учун масъул қуролли гуруҳлар 500 нафар полициячи ва аскарларни ўлдирганини таъкидлаб келмоқда.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи намойишларни куч билан бостираётган Ассад ва унинг ҳукумати аъзоларига нисбатан санкцияларни жорий қилган.
XS
SM
MD
LG