Линклар

Ўзбекистонда янги Халқ таълими вазири тайинланди


Президент Каримов кейинги икки йил ичида таълим вазирлигида бир неча бор ўзгариш қилди.

Президент Каримов кейинги икки йил ичида таълим вазирлигида бир неча бор ўзгариш қилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов фармонига кўра¸ Темир Ширинов Ўзбекистон Халқ таълими вазири этиб тайинланди.

Ширинов 30 июн куни давлат раҳбари буйруғига кўра лавозимидан бўшатилган Авазжон Мараҳимовнинг ўрнини эгаллади.

1950 йилда туғилган Темир Ширинов 2004 йилдан бери Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетига ректорлик қилиб келаётган эди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, у тарих фанлари доктори илмий унвонига эга.
XS
SM
MD
LG