Линклар

logo-print
Айрим Россия ахборот агентликларининг билдиришича¸ Ўзтрансгаз ҳиссадорлик ширкати собиқ Бош директори Эркин Вагапов суд қарори билан 11 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2010 йил сенябр ойида ҳибсга олинган Вагапов хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик натижасида давлатга катта миқдорда иқтисодий зарар етказганлик ва пора олганликда айбдор деб топилган.

Озодлик боғланган Ўзтрансгаз расмийлари бу хабарни на тасдиқлади ва на инкор қилди.

Ўзбекистон Президенти фармонига кўра, Тўлаган Жўраев Вагапов ўрнига Ўзтрансгаз Бош директори этиб тайинланган. Унгача Жўраев Шўртангазкимё мажмуасида бош муҳандис бўлиб ишлаган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ўзтрансгаз Бош директори лавозимига Тўлаган Жўраев номзодини Бош вазир Шавкат Мирзиёев тавсия қилган.
XS
SM
MD
LG