Линклар

logo-print
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий агар ўз хавфсизлиги таъминланса, истеъфога чиқишига ишора қилган.

Бу ҳақда исми ошкор қилинмаган Россия расмийсига асосланиб "Коммерсант" газетаси хабар қилди.

4 июл куни Россия расмийлари билан НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ва Жанубий Африка Республикаси Президенти Якоб Зума ўртасидаги учрашувда Ливиядаги зўравонликларга чек қўйиш йўллари муҳокама қилинди.

Қаддафий режимига қарши исёнлар араб дунёсини ларзага солган халқ исёнлари ичида энг кўп қон кўп тўкилган зўравонликка айланиб кетди.

БМТ қарори билан НАТОга Ливия аҳолисини Қаддафий кучлари ҳужумидан ҳимоя қилиш вазифаси топширилган.

Бироқ зўравонликларни тўхтатиш йўлидаги уринишлар шу пайтгача кутилган натижани бергани йўқ.

НАТОнинг Ливия бўҳронига аралашувини танқид қилган Россия ўт очишни тўхтатишга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG