Линклар

logo-print

АҚШ мулозимлари Ўзбекистон ТИВ расмийлари билан учрашди


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол.

5 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Курт Аменд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарга кўра, музокара чоғида Ўзбекистон-Америка муносабатлари, шунингдек, минтақа муаммоларига оид масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG