Линклар

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари қўмондони лавозимини тарк этаётган генерал Дэвид Петреус Афғонистон жанубидаги ҳарбий ҳаракатлар келаси ойларда яхши қўриқланмаётган Покистонга чегарадош минтақаларга кўчиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар асосан Афғонистон жанубига, толиблар қароргоҳи бўлган Ҳелманд ва Қандаҳор вилоятларига жойлаштирилган.

Яқин фурсатда АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори лавозимини эгаллайдиган Петреус Ассосиэйтед пресс ва бошқа ахборот воситаларига берган интервюсида Афғонистон шарқига кўпроқ махсус кучлар, разведка ва ҳаво кучлари жойлаштирилишини маълум қилди.

Петреуснинг ўрнини 18 июл куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари генерал-лейтенанти Жон Аллен эгаллайди.

АҚШ 2012 йил сентябр ойига қадар Афғонистондан 33 минг аскарини олиб чиқишни режалаган.
XS
SM
MD
LG