Линклар

Британия раҳбари Афғонистонга ёрдам ваъда қилди


Британия Бош вазири Д.Камерон Кобулда Афғонистон президенти Ҳ.Карзай билан матбуот анжуманида, 2011 йил 5 июл.

Британия Бош вазири Д.Камерон Кобулда Афғонистон президенти Ҳ.Карзай билан матбуот анжуманида, 2011 йил 5 июл.

Британия Бош вазири Кобулда Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай билан учрашди.

Дэвид Камерон Британия қўшинлари 2014 йилгача Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин ҳам ўз мамлакати Афғонистонга ёрдам кўрсатишни давом эттиришини таъкидлади.

- Биз бу йил ва кейинги йил давомида қўшинларимизнинг бир қисмини олиб чиқамиз. Ҳа, биз 2014 йил охиригача жанговор амалиётларни тўхтатамиз. Қўшинларимиз сони ҳозиргидек кўп бўлмайди. Аммо бизнинг узоқ мудатли алоқаларимиз сақланиб қолади, - деди Камерон.

Сафар давомида Британия Бош вазири Афғонистон армиясини тайёргарликдан ўтказадиган Олий ҳарбий академия қуриш режасини ҳам эълон қилди.

Камерон мазкур лойиҳани амалга ошириш учун АҚШ 38 миллион доллар ажратишни ваъда қилганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG