Линклар

Украина ўзбек машиналари импортини чекламоқчи


GM Uzbekistan қўшма корхонасининг янги русумдаги Spark автомобили.

GM Uzbekistan қўшма корхонасининг янги русумдаги Spark автомобили.


Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссия Украина ҳукуматига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни Украинага импорт қилишга квота белгилашни тавсия қилди.

УНИАН ахборот агентлиги хабарига кўра, шу масалани муҳокама қилган комиссия хулосасига кўра¸ Ўзбекистон томони ўзида ишлаб чиқарилган, Россия Федерацияси ва учинчи давлатлар, жумладан, Украинада ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар учун акциз солиғи мидорини ҳар хил белгилаган.

Украинанинг Иқтисодий тараққиёт вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Россиядан импорт қилинган автомобил учун 5 фоиз акциз солиғи белгилаган.

Украинадан импорт қилинган автомобилнинг акциз солиғи Россияникига қараганда 14 марта кўп, яъни, 69,9 фоизни ташкил қилади.

Украина эса Ўзбекистондан импорт қилинган автомобилга 29 фоиз акциз солиғи белгилаган.

Ўзбекистон Украинага Нексия ва Матиз русумидаги автомобиллар экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG