Линклар

Ироқ пойтахти Бағдоддан 20 километр шимолда жойлашган Тажи шаҳарчасида амалга оширилган ҳужум оқибатида 35 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, машинага ўрнатилган бомба ҳукумат биноси олдидаги автомобиллар тўхташ жойида портлаган.

Ироқ армияси матбуот котиби генерал-майор Қассам ал-Муссавий ҳужумни хавфсизлик хизматининг “хатоси” деб атади.

Ҳужум юзасидан текширув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG