Линклар

Беларусдаги ҳуқуқ фаолларига кўра¸ ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш иштирокчиларидан камида 140 нафари қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилингани ёки жаримага тортилган.

Минскдаги Вясна ва бошқа минтақавий ташкилотларга кўра, фақат пойтахтнинг ўзида 100 киши ва бошқа шаҳарлар, жумладан, Брест Гомел ва Махилеу шаҳарларида яна 40 киши жавобгарликка тортилган.

Фаолларга кўра, 3 июл кунги “сассиз норозилик”да қатнашганларнинг баъзилари икки кундан 15 кунгача қамоқ жазосига, бошқалари эса бир миллион Беларус рубли, тахминан 200 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.

Беларус Президенти Александр Лукашенканинг авторитар режимига қарши мамлакат бўйлаб уюштирилган намойишлар пайтида қарийиб 400 киши қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG