Линклар

Франциялик ёзувчи Халқаро Валюта Жамғармасининг собиқ раиси Доминик Стросс-Канни жинсий тажовузга уринганликда айблаб, судга шикоят аризасини топширди.

Журнслист ва ёзувчи Тристан Баноннинг адвокати Давид Коубби сешанба куни шикоят аризасини Париж прокуратурасига юборганини маълум қилди. Прокуратура энди жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор бериши керак.

32 ёшли Банон 2003 йилда Стросс-Кандан интервью олаётган пайтда сиёсатчи унга жинсий тажовуз қилишга уринганини даъво қилмоқда.

Май ойида Нью Йоркдаги меҳмонхона ходимига тинжсий тажовуз қилганликда айбланган Стросс-Кан Халқаро Валюта Жамғармаси раиси лавозимидан истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG