Линклар

ЕХҲТ Беларусдан зўравонликларни тўхтатишни талаб қилди


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Беларус ҳукуматидан президент Александр Лукашенка мухолифларига нисбатан зўравонликларни тўхтатишни талаб қилди.

Ташкилот раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис Беларус расмийларини “ҳибсга олинган фаолларни озод этиш ва тинч фуқароларга нисбатан зўравонлик қўллашдан тийилишга” чақирди.

Лукашенка ўтган йилнинг декабридаги сайловдан кейин бошланган оммавий намойишларни куч билан бостириб келмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари аксил-ҳукумат намойишларда иштирок этганларнинг камида 140 нафари қисқа муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинганини айтишмоқда. Уларга икки кундан ўн беш кунгача бўлган қамоқ жазоси берилмоқда, қамоқдан озод қилинганларига эса 200 АҚШ долларигача бўлган миқдорда жарима солинмоқда.
XS
SM
MD
LG