Линклар

logo-print

АҚШ генерали Ироқда зўрвонликлар давом этиши оқибатидан огоҳлантирди


Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Ллойд Остин жанггарилар ҳужумларига барҳам бериш йўли топилмаса, хорижий сармоядорлар мамлакатни тарк этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ генерали бу ҳақда Бағдод яқинидаги Тажи шаҳарчасида амалга оширилган ҳужум оқибатида 35 киши нобуд бўлиб, ўнлаб одам жароҳатланганидан кейин баён қилди.

Мамалакат бўйлаб кейинги уч кун ичида содир этилган портлашларда камида 10 нафар полициячи ва ҳарбийлар ҳалок бўлди.

Ўтган ой Ироқда АҚШнинг 14 аскари ўлдирлди ва бу 2008 йилдан бери америкалик ҳарбийлар учун энг талофотли ой бўлди.
XS
SM
MD
LG