Линклар

6 июлга ўтар кечаси Россияга қарашли юк самолёти Афғонистон шимол-шарқидаги Парван вилоятининг Сиагир минтақасида ҳалокатга учради.

Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Маҳаллий расмийлардан Сайид Олим-Оғага кўра, ҳозиргача ҳалокат юз берган чекка минтақага қутқарувчилар етиб бормаган.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар матбуот вакили, Британия армияси майори Тим Жеймс коалиция кучларига тегишли бўлмаган самолёт денгиз сатҳидан 3,800 метр баландликда, тоғли минтақада ҳалокатга учраганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG