Линклар

Украинанинг Аэросвит ширкати учқичлари 5 июлдан бошлаб Борисполь аэропортидан Киев-Самарқанд-Киев йўналиши бўйича парвоз қила бошлади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Украина пойтахтидан кўҳна Самарқанд шаҳрига 4,5 соат давом этадиган парвоз ҳафтанинг сешанба кунлари амалга ошади.

Киевдан тунги 01:05да учган самолёт 7:30да Самарқандга етиб келади.

09:00да ортга парвоз қилган самолёт Киевга 12:00да қўнади.

Украинадаги энг йирик Аэросвит авиаширкатига қарашли самолётлар 2010 йил октябр ойидан бери Киев-Тошкент-Киев йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Аэросвит самолётлари жорий йил ёз мавсумида икки давлат пойтахти ўртасида ҳафтасига икки марта парвоз қилмоқда.
XS
SM
MD
LG