Линклар

Жаҳон банки вице-президенти ва бош иқтисодчиси Жастин Йиф Лин 7 – 10 июл кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Такуя Каматанинг Озодликка айтишича, сафар давомида Линнинг Ўзбекистон раҳбарлари билан музокара олиб бориши, саноат ва қишлоқ хўжалик соҳасида фаолият юритаётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиши режаланган.

- Жаноб Лин автомобил ишлаб чиқарадиган заводлар, текстил фабрикалари ҳамда айрим қишлоқ хўжалик фермаларини бориб кўради. Бундан ташқари у Навоийдаги эркин иқтисодий зонани бориб кўришни режалаган, - деди Банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари.

Ўзбекистон 1992 йилда Жаҳон банкига аъзо бўлган.

2010 йил Ўзбекистонда Жаҳон банки билан ҳамкорликда қиймати бир миллиард АҚШ долларидан кўп 15дан ортиқ лойиҳа амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG