Линклар

Эрон биринчи вице-президенти Бағдодга борди


Эроннинг биринчи вице-президенти М.Р.Раҳимий.

Эроннинг биринчи вице-президенти М.Р.Раҳимий.

Муҳаммад Риза Раҳимийнинг Ироққа сафаридан мақсад минтақанинг шиалар етакчилигидаги иккита энг йирик ҳукуматлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Эрон ҳукумати расмийлари ва тадбиркорлардан иборат Раҳимий бошчилигидаги делегация Бағдодга етиб келганидан сўнг Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди.

Эрон вице-президентининг Ироқ раҳбарлари билан мулоқоти чоғида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG