Линклар

Сербия-Босния раҳбарлари учрашди


Сербия Президенти Б.Тадич (чапдан иккинчи) билан Босниянинг уч президенти ўртасидаги учрашув, 2011 йил 6 июл.

Сербия Президенти Б.Тадич (чапдан иккинчи) билан Босниянинг уч президенти ўртасидаги учрашув, 2011 йил 6 июл.

Сербия Президенти Борис Тадич ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида Боснияга борди.

Бу Боснияда 1992-1995 йилларда рўй берган урушдан бери Борис Тадичнинг ўзи туғилган Сараевога иккинчи ташрифидир.

Сербия раҳбари Боснияни бошқараётган уч президент – босниялик серблар лидери Небойся Радманович, Босния мусулмонлари етакчиси Муслим Бакирзетбекович ва хорватлар етакчиси Зелйко Комсич билан учрашди.

Тадичнинг Сараевога ташрифи уруш жиноятлари содир этганликда айбланган босниялик серблар қўмондони генерал Ратко Младич 16 йиллик қидирувдан сўнг ҳибсга олинганидан бир ой ўтиб амалга ошмоқда.
XS
SM
MD
LG