Линклар

Британия Афғонистондаги қўшинлари сонини камайтирмоқда


Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон 2012 йил охиригача 500 нафар британиялик ҳарбий Афғонистондан олиб чиқилишини маълум қилди.

Бу йил Афғонистондан 400 аскар олиб чиқилганидан кейин Афғонистонда Британиянинг 9000 ҳарбийси қолади.

Парламентда чиқиш қилган Камерон 2015 йилдан бошлаб Британия аскарлари Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашмаслигини қўшимча қилди.

Ўтган ой АҚШ Президенти Барак Обама бу йил 10 минг, 2012 йил сенрябр ойида қадар яна 23 минг АҚШ аскари Афғонистондан олиб чиқилишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG