Линклар

logo-print
Қоҳира расмийлари Европада ўнлаб одамнинг ўлимига сабаб бўлган E.coli инфекцияси Мисрдан чиққанини рад этмоқда.

Сешанба куни Европанинг Озиқ-овқат хавфсизлиги идораси хавфли инфекциянинг тарқалишига Мисрдан келтирилган дуккаклилар сабаб бўлгани эҳтимоллари юқори эканини баён қилди.

Миср Қишлоқ хўжалик вазири Айман Абу Ҳадид уруғлар текшириб кўрилгани ва уларда инфекция топилмаганини таъкидлади.

Европа Иттифоқи Мисрдан ўстирилган дуккалиларни импорт қилишни 31 октябргача тўхтатиб қўйди ва “мисрлик бир фирмадан олинган уруғларни” йўқ қилишни буюрди.
XS
SM
MD
LG