Линклар

logo-print

Ғилоний Карзайга қўнғироқ қилди


Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилний Афғонистон президентига қўнғироқ қилиб, ўз мамлакатига чегара ортидан жанггариларнинг кириб келаётганидан “жиддий” ташвиш билдирди. Ғилонийнинг маъмуриятига кўра, бош вазир иккала томондан ҳам бегуноҳ одамлар ўлдирилишининг олдини олиш мақсадида минтақадаги дала қўмондонлари учрашувини уюштиришга чақирган.

Баёнотда шунгингдек президент Ҳамид Карзайнинг “жанггарилар ёвуз ниятларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш” учун икки мамалкат доимо мулоқотда бўлиб туриши керак, деган сўзлари ҳам келтирилди.

Кеча Покистон расмийлари Афғонистон ҳудудидан бир неча юз жанггари Покистондаги қишлоққа бостириб кириб, Толибонга қарши чиққан маҳаллий оқсоқолни ўлдиргани ва учта мактабга ўт қўйганини маълум қилди.

Бунга жавобан Кобул расмийлари ҳам Покистон ҳудудидан ўтган Толибон жанггарилари Афғонистон шарқида 30 дан зиёд полициячи ва беш фуқарони ўлдирганини баён қилди.
XS
SM
MD
LG