Линклар

Россия континентлараро баллистик ракеталарини ишлаб чиққан асосий конструктор ўзи етакчилик қилаётган завод жорий йилги давлат мудофаа буюртмасини бажара олмаслигини маълум қилди.

Тополь-М ва Булава ракеталарини ишлаб чиққан Юрий Соломонов “Коммерсант” газетасига берган интервьюсида бунинг учун тегишли маблағларни етказиб беришни пайсалга солаётган мудофаа вазирлигини айблади. Соломонов мудофаа вазирлигининг позицияси “давлат манфаатлари нуқтаи назаридан нафақат ноконструктив, балки тушунарсиздир”, дея таъкидлади.

Россия Президенти Дмитрий Медведев Мудофаа вазири Анатолий Сердюковга масалани текширишни буюрди.
XS
SM
MD
LG