Линклар

Россия президентининг иснон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчилари Hermitage Capital жамғармаси юристининг ўлимида ички ишлар мулозимларини айблади.

37 ёшли Сергей Магнитский 2009 йилда тергов изоляторида вафот этган эди. У Россия расмийлари Hermitage Capital жамғармаси тўлаган солиқлардан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштирганини ошкор қилиш ниятларини билдирганидан кейин, солиқдан бйўин товлаганлик айби билан ҳибсга олинган эди.

Президент ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари кенгаши биринчи марта юристнинг ўлимида Ички ишлар вазирлиги терговчиси Олег Сильченко ва тергов изолятори бошлиғи Иван Прокопенколарнинг ўз вазифаларига совуққонлик билан қарагани Магнитскийнинг ўлимига олиб келган, дея баён қилди.

Сешанба куни Медведев Магнитскийнинг ўлимига “жиноий ҳаркатлар” сабаб бўлганини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG