Линклар

logo-print
Беларус расмийлари мамлакат бўйлаб ўтказилаётган тинч норозилик намойишлари қатнашчиларининг камида 100 нафари ҳибсга олгани айтилмоқда.

Беларусдаги “Весна” инсон ҳуқуқлари ташкилоти тахминларига кўра, Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали уюштирилаётган ва “қарсак чалиш” намойишлари, деб аталаётган акцияда чоршанба куни бир неча минг киши қатнашган.

Озодлик мухбирларига кўра, намойишлар уюштирилиши режалаштирилган жойлар кўп сонли полициячилар томонидан тўсиб қўйилган. Фуқаролик кийимидаги полициячилар акция жойга тўпланганлар, жумладан бир неча журналистни олиб кетган.

Беларусдаги норозилик қатнашчилари билан бирдамлик рамзи ўлароқ, Москвадаги Беларус элчихонаси олдиа ўнлаб фаоллар тўпланиб, қарсак чалди.

Россиядаги Мемориал инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Олег Орлов Рейтерсга жумладан бундай деди:

- Биз Лукашенкадан норози одамлар ҳар чоршанба куни бундай акцияларни уюштириши, ҳар қалай бунга ҳаракат қилишини биламиз. Бу тинч намойишлар зўравонлик ва куч билан бостирилаётганини ҳам биламиз. Бугун, Худога шукр, бундай акцияни Москвада ҳеч қандай тўсиқсиз ўтказишга муваффақ бўлдик. Лекин бизнинг расмийлар ҳам Беларус расмийларидек иш тутмаслигига шубҳалар бор эди.

Лукашенкага қарши норозилик у декабр ойида қайта президентликка сайланганидан бери кучайиб келмоқда. Расмийлар норозиларни куч билан бостирмоқда.
XS
SM
MD
LG