Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Исроил аскарларини айблади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроил аскарларини ливанлик намойишчиларга қарата ўт очиб, ҳаддан ортиқ куч қўллаганликда айблади.

Ливан ҳарбийларига кўра, 15 май куни ливанлик намойишчилар чегара тўсиқларини бузишга ҳаракат қилганида яҳудий аскарлари ўт очгани оқибатида етти киши ҳалок бўлиб 111 одам жароҳатланган.

Норозилик намойиши 1948 йилда Исроил давлатига асос солинган кун, фластинкликлар Нақба, яъни Ҳалокат, дея айтадиган сана муносабати билан ўтказилган эди.

Бан шунингдек БМТ ўтказган текширув намойишчиларнинг ҳам аскарларга тош ва молотов коктейлларини отиб “провокация қилганни” кўрсатди, дея баён қилди.

Исроил матбуотида ҳисоботга жавобан яҳудий давлати БМТнинг Ливан бйўича махсус вакили Майкл Уильямснинг ташрифини бекор қилгани ва у билан алоқаларни узганига доир хабарлар пайдо бўлди.

БМТ матбуот вакили бош котиб бу хабарлар ҳақида эшитганини айтиб, уларни изоҳлашдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG