Линклар

logo-print
Чоршанба куни Афғонистоннинг Ҳогиани қишлоғида юзлаб одам НАТО ҳужумлари оқибатида икки ҳамқишлоғининг ўлганини даъво қилиб, норозилик намойиши ўтказдилар.

Гувоҳларга кўра, намойишчилар ўлган икки чўпон мурдасини Ҳогиани қишлоғидан Ғазна шаҳрига кўтариб келганлар ва “Хорижлик аскарларга ўлим!” дея қичқирганлар.

НАТО расмийлари Ҳогиани қишлоғидаги ҳужум жанггарилар гуруҳига қаратилгани ва ҳужум оқибатида бир жанггари ҳалок бўлганини билдириб, икки чўпоннинг ўлими сабаблари ўрганилишини маълум қилди.

БМТ маълумотига кўра, ўтган май ойида тинч аҳоли вакилларидан 301 киши ҳалок бўлган ва уларнинг 80 фоизи ўлимига жанггарилар сабабчи бўлган.

Афғонистон ғарбидаги Фараҳ вилоятини миналардан тозалаш ишларида қатнашаётган 32 киши жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG