Линклар

logo-print
Яман жанубида Ал-Қоида жанггарилари билан ҳарбийлар ўртасида юзага чиққан отишма оқибатида ўн нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

Яман ҳарбий мулозимларига кўра, чоршанба куни Абян вилоятида ҳарбийлар жанггарилар пистирмасига дуч келган.

Қуролли жанггарилар Лодер шаҳридан келаётган ҳарбийлар автомобилига ҳужум қилган ва икки ўртада отишма келиб чиққан.

30 июн куни Яман жанубидаги Зинжибар шаҳрида ҳам 26 ҳарбий исломий жанггарилар билан тўқнашувда ўлган эди.

Бир неча ойдан бери Яманда ҳукуматга қарши оммавий чиқишлар кузатилмоқда.

Мамлакат жанубида эса Ал-Қоида билан боғлиқ айирмачи гуруҳларнинг фаоллашгани айтилади.
XS
SM
MD
LG