Линклар

logo-print
Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида Тошкентдаги уй-жойлар нархи 10 фоизга арзонлади.

Avesta Research маркази кузатувларига кўра, квартираларнинг ҳар бир квадрат метри учун ўртача нарх 526 АҚШ долларидан 478 АҚШ долларига тушган.

Апрел ойида бир квадрат метри 500 АҚШ долларидан бўлган уйларнинг нархи май ойига келиб 4,6 фоизга арзонлаган.

Avesta Research таҳлили бўйича, шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Сирғали, Чилонзор ва Ҳамза туманларидаги уйлар энг харидоргир уйлардир.

Энг қиммат уйлар Яккасарой, Миробод туманларида, энг арзон уйлар эса Сирғали ва Бектемир районларида қайд этилган.

Айни пайтда квартиралар ижара нархи кўтарилган. Май ойида ижарага бериладиган хонадонларнинг ҳар бир квадрат метри учун ўртача нарх 4,4 доллардан, 4,7 долларга қимматлаган.

Ижараси қиммат уйлар шаҳарнинг Миробод туманига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG