Линклар

logo-print

Хоразм вилоятининг “Гурлан пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Нуриддин Йўлдошев пахта қўшиб ёзганликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилинди.

Newsuz.com сайтининг прокуратурадаги манбага таяниб ёзишича, Нуриддин Йўлдошев пахта қўшиб ёзиш ваъдаси билан Х. Холметов исмли шахсдан 4 миллион сўм миқдоридаги пулни пора сифатида олаётган пайтида МХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Суд ҳукмида айтилишича, Нуриддин Йўлдошев Гурлан туманидаги “Шердақ” фермер хўжалигига 17 тонна пахтани қўшиб ёзиш эвазига 6 миллион 800 минг сўм пора олган.

Нуриддин Йўлдошевнинг бу каби қўшиб ёзишни бир неча марта амалга оширгани аниқланган.
XS
SM
MD
LG