Линклар

Минскдаги миллий кутубхона биноси ëнида намойишчилардан бири хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди.

Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали уюштирилаётган ва “қарсак чалиш” намойишлари, деб аталаётган акцияда чоршанба куни бир намойишчи фуқаролик кийимидаги хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди.

Беларусдаги “Весна” инсон ҳуқуқлари ташкилоти тахминларига кўра, 6 июл кунги акцияда бир неча минг киши қатнашган.

Норозилик қатнашчилари билан бирдамлик рамзи ўлароқ, Москвадаги Беларус элчихонаси олдида ўнлаб фаоллар тўпланиб, қарсак чалди.

Беларус расмийлари мамлакат бўйлаб ўтказилаётган тинч норозилик намойишлари қатнашчиларининг камида 100 нафарини ҳибсга олгани айтилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG