Линклар

logo-print

Малайзияда 30 болани гаровга олган шахс ҳибсга олинди


7 июл куни эрталаб Малайзиянинг Жоҳор штатидаги болалар боғчасида 30 бола ва уларнинг ота-оналарини гаровга олган киши ҳибсга олинди.

Гаровга олган киши болға ва пичоқ билан қуролланган бўлиб, музокаралар пайти ўзига қурол берилишини талаб қилиб, акс ҳолда болаларни ўлдиришини айтган.

Гаровдагиларни қутқариш учун Куала-Лумпара армиясининг махсус отряди жалб қилинган.

Полиция вакили гаровга олинганлар озод қилингани ва ҳеч ким жароҳатланмагани, уларнинг барчаси соғ-омон эканини маълум қилди.

Маҳаллий матбуот болаларни гаровга олган одамнинг руҳий хаста экани ҳақида ёзди.
XS
SM
MD
LG