Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:39

Ўзбекистонга илмлилар керак эмас!


Чустлик Набижон ака¸ ўз ихтиросига чет элдан харидор чиқишидан умидвор.
Чустлик Набижон ака¸ ўз ихтиросига чет элдан харидор чиқишидан умидвор.

Бу гапни ерни тош ва ажриқдан тозалайдиган машина ихтиро қилганидан бери боши ғавғодан чиқмаëтган чустлик Набижон Жумаев айтади.


Икки журналист қиз биз эркакларга ўрнак бўлди,

дейди Тошкентдан қўнғироқ қилган 64 яшар Абдуқаҳҳор ака 11 кундан бери очлик акцияси ўтказаëтган Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар тадбирига муносабат билдира туриб.

-"Ëшлар" телеканалининг собиқ журналистлари очлик эълон қилишаяптию¸ шуларга муносбаат билдирмоқчи эдим. Мингдан минг раҳмат шу қизларимизга. Билмадиму мендан ëш бўлишса керак. Менинг ëшим 64да. Тошкентда туғилиб ўсганман. Ҳақиқий журналист қизлар. Бизнинг ҳозирги телевидениедаги журналистлардан хафа бўлишмасин. Улар ўлганда ҳам бунақа бўла олмайди. Шунинг учун бардамлик тилайман. Иложи бўлса, мен ҳам қўшилишардим, лекин уларнинг уйининг қаердалигини билмайман. Мана 10 кун бўлди. Наҳотки бирорта бир инсофли милициясими¸ прокурорими йўқмикан 30 миллионли халқнинг ичида. Нима учун ҳақиқатдан қўрқишади бизларнинг бу амалдорлар? Бу қачонгача давом этаркан? Неужели гаранг ҳаммаси? Журналистларнинг ичида наҳотки бирорта эркак йўқ ҳақиқий бир нимани айтадиган. Мана шунга хафа бўлиб кетасизда. Наҳотки эшитмаяпти ҳеч ким-а? Бутун дунë гапираяптию. Шу қизларнинг ҳақлигини билиб туриб нимадан қўрқишади? Нима бўлди¸ деб сўрайдиган одамнинг ўзи йўқ. Нима учун шунақа, дейди тошкентлик Абдуқаҳҳор ака.


Оқни қора¸ қорани оқ демайлик!

Сурхондарëнинг Шўрчи туманидан телефон қилган 30 яшарлик электромонтëр йигит Озодлик дастуридан ўрин олган “Баҳс майдони” эшиттиришига муносабат билдирди. "Баҳс майдони"да 24 май куни Берлинда ўз қурултойини ўтказган Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоли ва унга қарши бўлган тошкентлик савдогар йигит мунозара қилган эди.

- Яқинда мен Озодлик радиосида баҳс деган эшиттиришни эшитган эдим. Ўшанда тошкентлик тадбиркор Саид ака деган киши мухолифат вакили билан баҳс қилди. Шунинг фикрларига ўзимнинг муносабатимни билдирмоқчи эдим. Бу киши Ўзбекистондаги воқеаларни кимнинг таъсирида ëки кимнинг ëрдамида билмайману, лекин оқни қора қилиб кўрсатмоқчи бўлди у киши ëки қорани оқ қилиб кўрсатмоқчи бўлдими. Қорани оқ қилиб кўрсатмасликни тавсия қилган бўлардим. Ўзбекистоннинг келажагини маънавий инқирозда¸ деб ҳисоблайман. Мустақил бўлганимизга 20 йил бўлди. Менинг ëшим 30да. Мустақил бўлган кунларни яхши эслайман. Бирор-бир жиддий, келажакни белгилайдиган даражада ўзгариш ясай олди¸ деб ўйламайман-да ўзим яшаб турган минтақага қараганда. Мен ўзим алоқа соҳасида электромонтëр бўлиб ишлардим. Ҳозир ишдан бўшамоқчиман. Яқинда Россияга ишга кетмоқчиман, дейди шўрчилик суҳбатдошимиз.


Мен яратган ихтиронинг қадрига етишмаяпти

Наманганнинг Чуст туманида яшайдиган Набижон Жумаев бундан 10 йил олдин далани тошдан тозалайдиган машина ихтиро қилиб қўйиб боши ғалвадан чиқмаганини айтади. Набижон ака ўз ихтиром учун олган патентимни сотаман, кейин Ўзбекистон ҳукумати афсусдан бармоғини тишлаб қолади¸ деган фикрда.

- Мен Набижонман. Чустданман. Бизнинг бир-иккита муаммолар ҳеч ҳал бўлмаяптида. Мен бир техника яратганман. Шу техникани ҳеч чиқара олмайман. Бу бюрократик давлат президент Каримовникини ҳеч енгиб бўлмаяпти. Техникамиз дунë бўйича ҳозир нималарда ҳам чиқмади. Интернетда қидирдик, бошқа давлатларда қидирдик. Тош, ажриқ, қамишларни терадиган машина. Ернинг ҳайдов қисмини тозалайдиган машина. Ўзимиз бу ерда битта заводда тайëрлаганимизни ҳам олиб бориб яқин 10 йилдан ортиқ судлашиб ҳал қила олмаймиз. Суд охири тан олиб пул ажратиб берди 80 миллион сўм қарор қабул қилди. Ижро этилмасдан ëтибди. Ўзбекистонда суд ҳам, бошқаси ҳам ҳаммаси пул устида бўлса бир тийин экан. Машина ерни ҳайдов қисмида тозалайди. Бир техникага уланиб, агрегатлари, ишчи органларни ҳаракат қилиб ернинг ҳайдов қисмини сепарация қилиш йўли билан тош, ажриқ, қамишларни нима қилади. Мен иложи бўлса, патентимни чет элга сотмоқчиман. Менга иложи бўлса ëрдам қилсаларинг, бир спонсор топибми ëки харидор топиб патентимни бир сотай. Ўзбекистонда илмнинг хор бўлганини ҳамма билсин, дейди далани тошдан тозалайдиган машина ихтиро қилганини айтган чустлик Набижон Жумаев.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG