Линклар

logo-print

БМТ раҳбари Ливия бош вазири билан гаплашди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун пайшанба куни Ливия Бош вазири Бағдодий ал-Маҳмудий билан телефон суҳбатида, Триполи ҳукуматини мамлакатда жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, гумманитар вазиятни яхшилашда ёрдам беришга чақирди.

Бан шунингдек Ливия бўйича махсус вакил Абдул Илаҳ ал-Хотиб ливияликлар учун тинчлик келишувига эришилиши учун ҳаркат қилаётганини маълум қилди.

Бош котиб маъмуриятининг маълум қилишича, Маҳмудий ҳам Хотиб “яқин кунлар ичида маслаҳатлар ўтказиш мақсадида” Триполида қабул қилинши лозимлигини атйтган.

Исёнчилар феврал ойидан бери Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийни ағдариш мақсадида жанг қилмоқда. НАТОнинг ёрдамидан ташқари, Ғарб давлатлари исёнчиларнинг Ўтиш даври миллий кенгашига дипломатик ва молиявий ёрдам кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG